image

Тошкент шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

02.11.2021

Тошкент шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Тошкент шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилди.

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 45-бандига асосан, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияларнинг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь