Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
  • Салом 👋
    Сизга қандай ёрдам бера оламан?

Хизматлар

Фойдали маълумотлар

Экология

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сон қарори.

Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтзор ва бутазорлар;

темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;

шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;

томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтзор ва бутазорлар.

Карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сон қарори.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, Буташ деб дарахтлар ва буталарнинг шохларига керакли шакл бериш, асосий шохнинг баландлигини текислаш, скелет ҳосил қилувчи шохларнинг бир текисда жойлашишини таъминлаш мақсадида қуриётган, шикастланган, асосий шохга қараб ичкарига ёки бир-бирига жуда яқин ўсаётган шохларни балзамик қисмигача кесиб олиб ташлаш тушунилади.

Ҳаммасини кўрсатиш
eco-service.uz

eco-service.uz -бу Ўзбекистон Республикаси экологик экспертиза давлат маркази томонидан тақдим этиладиган онлайн портал бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун экологик экспертизани ўтказиш билан боғлиқ турли хил электрон хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган.

-       Фаолият турлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Янги турдаги ускуналар, технологиялар, материаллар, моддалар ва маҳсулотларни яратиш билан боғлиқ ҳужжатларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Табиий муҳитга ва фуқаролар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар ва бошқа объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Ҳудудларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият зоналари ва экологик офат зоналари мақомини бериш, уларни комплекс ўрганиш учун материалларга давлат экологик экспертизасини ўтказиш;

-       Шаҳарсозлик ҳужжатларининг давлат экологик экспертизаси.

Ҳаммасини кўрсатиш