Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

  • Салом 👋
    Сизга қандай ёрдам бера оламан?

Хизматлар

Фойдали маълумотлар

УЖКХ

а) аҳоли учун:

- истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза, хонадон кадастр ҳужжати нусхаси, паспорт нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органининг яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотномаси илова қилинган ҳолда тақдим этади;

- берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти корхонасининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи ҳисобига индивидуал газ баллонлари, газдан фойдаланувчи ускуна (тури ва миқдори) ва шамоллатиш учун туйнукларнинг жойлашувини ўз ичига олган газлаштириш эскизи ишлаб чиқилади;

б) ижтимоий соҳа объектлари учун:

- истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;

- берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича истеъмолчи ҳисобига ички газ қувурига, газдан фойдаланувчи ускуналарга (тури ва миқдори), индивидуал, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлар ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш асбобининг жойлашувига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган газлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади (давоми ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори1-илова, 5-боб).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сон қарори

ҲEТК ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида Регламентга мувофиқ ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалайди. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲEТК пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги 698-сонли қарорининг 3-иловасига кўра, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

жисмоний шахслар учун — 8 йил;

юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.

Таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.

Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Ҳаммасини кўрсатиш