Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
  • Салом 👋
    Сизга қандай ёрдам бера оламан?

Хизматлар

Фойдали маълумотлар

УЖКХ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сон қарори

ҲГТТ ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲГТТ пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.

Бунинг учун “Коммунал хизматлар” хизматидан фойдаланиб, кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар баланси билан танишиш мумкин. Бошқа уй-жойнинг коммунал хизматлар учун ҳисоблари ҳолатини кўриш учун шахсий кабинетдаги «Кўчмас мулк» бўлимида кадастр рақамини киритиб, «Коммунал хизматлар»дан фойдаланганда «Бошқа уйни танлаш» опцияси белгиланади. Шунингдек, онлайн тўлов тизимлари орқали ҳам тўлаш имконияти мавжуд, бунинг учун тегишли коммунал хизмат қаторидаги «Тўлаш» тугмаси босилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентларга асосан, Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Ҳаммасини кўрсатиш