Барча янгиликлар
Бу муҳим! СТИРга оид хизматлар тўхтатилади Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинади.
29.06.2021Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жамоаси барча ОАВ вакилларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан муборакбод этади! Байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, АКТ соҳасини ёритувчи Xabar.uz ахборот-таҳлилий порталининг мухбири Зафаржон Қосимов ҳамда «Coscom» МЧЖ жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, блогер Бахтиёр Насимов «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.
27.06.20212021/2022 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Президент қарорига кўра умумий квота 170 655 нафар этиб белгиланди.
24.06.2021Биласизми? Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатлари давлат томонидан тўлаб берилиши маълум қилинганди.
21.06.2021Барча абитуриентлар диққатига! Эртага, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.
19.06.2021Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш Аҳамият берсангиз, бугун ҳар қадамда қурилиш, бунёдкорлик ишларига дуч келамиз. Қурилишнинг ўзи катта бир жараён бўлиб, унга доир ҳужжатларни қонунчилик талабларига мослаштириш ҳам озми-кўпми вақтимизни олади.
17.06.2021Кадастр объектига тақиқни текшириш Топган-тутганини йиғиб, ўзаро ишонч шартномаси асосида уй-жой сотиб олиш ниятингиз бор.
15.06.2021Трансформатор пунктлар жойлашуви Корхона очиб, фаолият бошлаш осон эмас. Бу жараёнга йиллаб тайёргарлик кўрилади: маблағ тўпланади, кредитлар олинади, жой танланади, лойиҳалар ишлаб чиқилади, бизнес режалар тузилади… Хуллас, бу бошланиши. Ҳали олдинда каттаю кичик ишлар жуда кўп. Шулардан бири муҳандислик-коммуникация тармоқлари, хусусан, электр тармоғига уланишдир. Ахир, у ишлаб чиқаришнинг қон томири.
03.06.2021Азиз болажонлар, сиз бизнинг бахтимизсиз! Янги туғилган чақалоқни давлат рўйхатига қўшиб, кичкинтойга гувоҳнома бериш, кейин уни боғча, мактаб ва олийгоҳларга кузатиш жараёнларида иштирок этишидан мамнун “Электрон ҳукумат” жамоаси келажагимиз давомчилари, беғубор болажонларимизни байрам билан қутлайди.
01.06.2021Солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига электр тармоғини ўтказиш, монтаж қилиш ва созлаш ишларини бажариш мақсадида, 2021 йил 28 май куни соат 23:00 дан бошлаб, 30 май куни соат 23:59 га қадар профилактик тадбирлар ўтказилади.
28.05.2021Ҳурматли фойдаланувчилар! Жорий йилнинг 22-23 май кунлари болаларни МТТларга электрон навбатга қўйиш тизими вақтинчалик техник профилактика ишларини олиб бориш учун тўхтатилади. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узур сўраймиз!
20.05.2021Ҳурматли фойдаланувчилар! Жорий йилнинг 8-9 май кунлари болаларни МТТларга электрон навбатга қўйиш тизими вақтинчалик техник профилактика ишларини олиб бориш учун тўхтатилади. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узур сўраймиз!
06.05.2021Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда бутун дунёда Сovid-19 қарши эмлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
14.04.20212021 йил 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 дан 06:00 гача Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг маълумотлар базаси жойлашган "Ўзбектелеком" АК Маълумотларни қайта ишлаш марказида режалаштирилган техник ишлар олиб борилади.
Ушбу давр мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан тақдим этилаётган давлат хизматлар сифати ёмонлашиши ва узилишлар кузатилиши мумкин.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
06.04.2021Жорий йилнинг 27-28 март кунлари болаларни МТТларга электрон навбатга қўйиш тизими вақтинчалик техник профилактика ишларини олиб бориш учун тўхтатилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
25.03.2021Эндиликда ЯИДХПда “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” давлат хизмати қайта ёқилганлигини маълум қиламиз
12.03.2021Уйингизни ортиқча оворагарчиликсиз ижарага беринг
11.03.2021Доимий (вақтинчалик) яшаш манзили ҳақида маълумотнома керакми?
05.03.2021Мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун электрон ариза юбориш ва навбатни билиш тизими, EMIS дастури вақтинчалик техник носозликларни бартараф этиш учун 2021 йил 27 февралдан тўхтатилди. Болани боғчага жойлаштириш бўйича хизматлар ЯИДХП орқали 2021 йил 1 март кунидан тўлиқ ўз фаолиятини тиклайди.
27.02.2021