Коронавирусга (COVID-19) қарши эмлаш
Хизматдан фойдаланиш
Коронавирус тўғрисида Ўзбекистондаги расмий маълумот
Сайтга ўтиш
COVID-19 га қарши вакциналар тўғрисида кўп бериладиган САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР
Вакциналар танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина – бу микробнинг (вирус ёки бактерияларнинг) заифлашган, зарасиз бўлаги. Вакцина танангизга юборилгандан кейин иммунитет тизимингиз танага кирган микробни аниқлайди, ва бу микробга карши курашиш учун антитаначаларни ишлаб чиқариб, у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади. Агар келгусида ушбу микроб таъсирига яна учрасангиз, иммунитет тизимингиз уни қандай йўқ қилишини билади; сиз касал бўлмайсиз. Шундай қилиб, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади. Касаллик пайдо бўлганидан кейин уни даволашдан кўра, эмлаш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.
Бу саволга жавоб бериш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб этилади. Мавжуд маълумотларга кўра, COVID-19 касаллигидан тузалган одамларнинг аксариятида иммунитет шаклланади. Унинг давомийлиги қай муддат сақланиб туришини вақт кўрсатади.
Инсонда инфекция юқиши натижасида ҳосил бўлган “табиий иммунитет”нинг шаклланиши организмнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда фарқланади. Ушбу вирус инсоният учун янги бўлганлиги сабабли, шу саволга аниқ жавобини ҳали билмаймиз. Мавжуд маълумотларга кўра, COVID -19 ни юқтириб олиш натижасида ҳосил бўлган иммунитет 90 кун давомида қайта касалланишдан сақлайди. COVID-19 вакциналарининг реал ҳаётда қандай таъсир қилиши ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлмагунимизча, эмлашдан кейинги иммунитет давомийлиги ҳақида ҳам аниқ рақамларни айтиш қийин.
Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70% да иммунитет мавжуд бўлиши керак. Бунинг қанчалик тез содир бўлиши бир неча омилларга боғлиқ. Вакциналарнгинг самарадорлиги қанчалик тез исботлинаши, ЖССТ томонидан тасдиқланиши, ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳамда эмланувчи аҳоли қатламининг шакллантирилиши ана шу омиллар қаторига киради.
COVID-19 га қарши эмлаш пандемияни жиловлашга ёрдам беради. Вакциналар иммунитет тизимингизни мустаҳкамлаб, Сизга юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз. COVID-19 ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Фикримизча, аҳолининг 60-70 фоизида ушбу касалликка қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали кураша олмаймиз. Шу ўринда дунё бўйича касалланганларнинг 3-5% вафот этганлигини ва айнан шу кўнгилсиз фоизлар ичида бизнинг яқинларимиз ҳам бўлиши эҳтимолини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим. Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.
Ҳа. COVID-19 билан боғлиқ хавфларнинг юқорилиги ва COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимолининг борлиги сабабли, ушбу касаллик билан аввал касалланган бўлишингиздан қатъи назар, эмланишингиз шарт.
Дастлаб, республикага олиб келинадиган вакцина чекланган миқдорда бўлганлиги сабабли, барчани эмлаш имкони бўлмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 15.02.2021 йилдаги 31-сонли буйруғига асосан, аҳоли касалликни юқтириб олиш хавфига қараб тоифаларга бўлинган. Демак, олиб келинган вакциналар билан эмлаш ҳам шу кетмакетликда амалга оширилади. Унга мувофиқ, Юқиш хавфи жуда юқори бўлганлар: 65 ёшдан катта бўлганлар (65- 74, 75-84, 85 ёш ва ундан юқорилар), тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турувчилар. Юқори хавф остида бўлганлар: Қуролли кучлар ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, транспорт ходимлари (метро, темир йўл, аэропорт), мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда хизмат қилаётган ходимлар, Чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, Меҳнат мигрантлари кетмакетликда эмланиши режалаштирилмоқда. Шундан кейингина аста-секин аҳолининг бошқа қатламлари ҳам қамраб олинади.
Ўзбекистон Республикаси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади. Pfizer/Biotech ва AstraZeneca вакциналари коронавирус эпидемияси (пандемия) бошланганидан бери Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти фавқулодда текширувидан ўтган дастлабки иккита вакцина ҳисобланади.
Коронавирусга қарши эмлаш ишлари КТМП, ОП, ОШПларда ва мобил гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Ҳудудий амбулаторияполиклиника хизмати томонидан Сизга эмланадиган кунингиз, вақтингиз ва жойингиз ҳақида албатта хабар берилади. Эмлаш ишларини эса махсус тайёргарликдан ўтган, алоҳида сертификатларга эга бўлган вакцинаторлар амалга оширади.
Ҳа. COVID-19 га қарши эмланиш бепул.
Эмлаш тадбирларини амалга ошириш пайтида ушбу вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади. ОИВ инфекциясига чалинган ва аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, шу жумладан анамнезида оғир аллергик реаксиялари мавжуд бўлган шахсларни эмлаш тавсия этилмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш тўғрисидаги қарор тиббий кўрик натижасида қабул қилинади. Мабодо эмлашга монелик қиладиган у ёки бу турдаги ҳолатлар кузатилса, тиббий кўрик ўтказаётган шифокор албатта унга эътибор қаратади.
Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади, кейинчалик 3 (уч) кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи аҳволи кўздан кечирилиб, 64/х ҳужжати билан расмийлаштирилади. Барча эмлаш масканларида эмлаш бўйича мутахассислар асбобанжомлар ва биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминланган. Барча эмлаш мутахассислари эмлашдан кейинги салбий реаксияларни бошқариш бўйича тегишли тайёргарликдан ўтган. COVID-19 га қарши эмланиш билан боғлиқ аллергик реаксия кузатилган ҳолларда тез тиббий ёрдам бригадалари жалб этилади.
Буни қаерда ва қандай амалга ошириш мумкин? Коронавирус билан касалланган одамлар билан яқин алоқада бўлган шахслар карантин (14 кун) тугаганидан кейин, шифокор кўригидан сўнг эмланишлари мумкин