image

Ягона портал орқали “Эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш” хизматининг кўрсатилиш жараёнлари соддалаштирилди

20.03.2019

Эндиликда, Ягона интерактив давлвт хизматлари портали орқали эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юборилганда фойдаланувчиларга хизматдан фойдаланиш учун тўлов топшириқномаси тақдим этилади.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
1. Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;
2. Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;
3. Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);
4. Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.

Хизматдан фойдаланиш учун бу ерга босинг.

Барча янгиликлар

Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024
My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024