image

“Тез ёрдам”нинг тезкорлиги қандай ошди?

24.09.2021

“Тез ёрдам”нинг тезкорлиги қандай ошди?

Гуруҳимиз билан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига кириб борар эканмиз, қайноқ жараённинг гувоҳи бўлдик. Ҳақиқатан, барчаси жуда тезкор. Ҳатто шифокорларнинг бир-иккита саволимизга жавоб беришга ҳам вақти йўқ ва биз уларни тушундик. Ахир, гап инсон саломатлиги ҳақида кетяпти ва бу ўринда ҳар бир дақиқа ғанимат...

Фаолият автоматлаштирилиши ҳисобига жараёнлар қисқариб, керак бўлмаган босқичлар олиб ташланган. Операторларга, бригада фельшерлари ҳамда шифокорларга жуда катта қулайликлар яратилган. 

Энг муҳими, аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишга эришилибди. 

Ҳозирги кунда операторлар келиб тушаётган қўнғироқларни 2 сониядан узоғи 7 сониягача қабул қилиб, 1 дақиқа ичида бригадага етказишмоқда. 

Тезкор йўлга чиққан гуруҳ эса янги технологиялар шарофати билан “Энг қимматли биринчи соат”да беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлмоқда. 

Бугунги видеорепортажимиз айнан шу ҳақида. Марҳамат, биргаликда кўрамиз:

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь