image

Ягона порталда янги хизмат йўлга қўйилади

05.10.2021

Ягона порталда янги хизмат йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун:

- Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан рўйхатдан ўтади.

- ариза берувчилар (жисмоний шахслар) мавзули сўровларни ижро этиш бўйича сўровнома тўлдиради;

- Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;
  • ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда –ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.

Хизмат кўрсатиш муддати  —  22 иш куни.

Тўлов -  БҲМнинг 0,5 баробаридан 1 баробаригача (сўров ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб) миқдорида йиғим ундирилади.

Хизматни кўрсатишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь