image

“Электрон ҳукумат” ишласа...

21.10.2021

“Электрон ҳукумат” ишласа...

Сизга ҳам кунлар, йиллар бир-бирининг ортидан қувиб ўтаётгандек туюляптими?

Болаликда ҳаммаси бошқача эди-я. Эрта тонгдан кун ботгунча маза қилиб ўйнардик. Қариндошларнинг ҳар кўрганида “Вой, бўйларинг чўзилиб қолибди, улғайибсан” дея гапга солишлари бироз эриш туюлгандир ўшанда. 

Мана энди ҳаммасини тушунгандекмиз. Улар кунлар ва ойлар бунчалик тез ўтаётганидан ҳайрон бўлишган. Вақтнинг тезлашиб бораётганини ҳис қилиш эса улғайиш белгиси экан... 

Бугун 30 йиллик йўлни босиб ўтган, навқирон ёшдаги Ўзбекистонимиз учун ҳам вақт ва инсон қадри жуда муҳим... 

Эътибор берган бўлсангиз, қачонлардир фантастик адабиётлар ёки фильмлар орқали таниш бўлган хаёлотимиздаги электрон муносабатлар бугун реал ҳаётимизга кириб келди.

Айниқса, сўнгги 10 йилликда ҳукумат ва одамлар ўртасидаги муносабатларнинг рақамли кўринишга ўтиши жадаллашди.

Энди-энди “Электрон ҳукумат” ишласа, бизга ҳаётий қулайликлар яратилишини, вақтимиз ва маблағимиз тежалишини, адолат ва шаффофлик таъминланишини ҳис эта бошладик.

Бунга бироз шубҳа билдираётганларга эса қуйидаги видеороликни кўришни тавсия қиламиз: http://link.egov.uz/ef6a

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь