image

Эслатма! 1 январдан аҳолидан талаб қилинмайдиган маълумот ва ҳужжатлар рўйхати

22.10.2021

Эслатма! 1 январдан аҳолидан талаб қилинмайдиган маълумот ва ҳужжатлар рўйхати

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотларининг аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумот ва ҳужжатларни сўраши бекор қилинади:

▪️тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;
▪️лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги;
▪️ давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги;
▪️қимматли қоғозларга эгалиги, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлиги, дивидендлар олинганлиги;
▪️кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги;
▪️жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлиги ва олинганлиги;
▪️олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;
▪️жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлиги;
▪️жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлиги;
▪️фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлиги;
▪️ ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар;
▪️олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар;
▪️молиявий ҳисоботлар нусхалари;
▪️жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномалар;
▪️ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

Бунда, давлат органи ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш, ишга қабул қилиш жараёни ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда рўйхатда келтирилган ҳужжат ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонинг 4-иловасида белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда – «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар идоравий ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган ахборот ва маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилиш ишларини олиб бормоқда.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь