image

1 ноябрдан нималар ўзгаради?

01.11.2021

1 ноябрдан нималар ўзгаради?

2021 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида айрим ўзгаришлар рўй берди. Қуйида уларнинг электрон хизматларга боғлиқ қисмларини эслатиб ўтамиз.

Имконияти чекланган шахслар давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилади

Президент фармони асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва my.gov.uz орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50% миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлар бундан мустасно).

ДХМ, «Лицензия» ахборот тизими ва ЙИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилса, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади. Бунда ариза берувчига тегишли давлат хизмати тўлиқ ҳажмда кўрсатилади.

Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона база яратилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан қуйидагилар шакллантирилади:

  • малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;
  • меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.

Фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотлар ДСҚга электрон тарзда тақдим этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни ДСҚ томонидан тасдиқланган шаклларда солиқ органларига электрон тарзда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Текширувлар сони оширилди

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига киритилган қўшимчалар кучга киради. Йўл қурилишида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, сув таъминоти тизимлари, электр, газ тармоқларига ноқонуний уланиш, ҳисоблаш мосламалари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари ва бошқалар текширилади.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь