image

50 фоизлик чегирма бериладиган хизматлар рўйхати

05.11.2021

50 фоизлик чегирма бериладиган хизматлар рўйхати

Аввал ҳам хабар берганимиздек, 2021 йил 1 ноябрдан «Электрон ҳукумат» тизимининг таркибий қисми бўлган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоизлик чегирма берилади. 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатиладиган 50 фоизлик чегирмага эга хизматлар рўйхати ҳам тасдиқланган. 

Жумладан: 
▪️Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш;
▪️Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш;
▪️Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш;
▪️Ўлим рўйхатга олинганлиги ҳақида маълумотномани олиш;
▪️Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;
▪️Туғилганлик ҳақида маълумотномани олиш;
▪️Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
▪️Кадастр паспортини шакллантириш ва бошқалар.

My.gov.uz манзилида ушбу имтиёзлардан қулай вақтда – 24 соат давомида электрон фойдаланиш имконияти мавжуд.

All news

Muxlisa AI

(The chatbot is in test mode )

Call-center:
1242 1148

Speakers: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизуйтесь