image

My.gov.uz чемпионлар етиштираётган мураббийлар билан фахрланади

06.12.2022

Мамлакатни дунёга танитишда спортнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам юртимизда спортга бўлган эътибор катта ва спортчиларга яратилаётган имкониятлар бисёр. Бизни, айниқса, чемпионатлардаги боксчиларимизнинг “нокаутли” ғалабалари, шахматчиларимизнинг “мот” қилувчи “юришлари” қувонтирмоқда. Ҳар сафар Ўзбекистон байроғи юқорига кўтарилганида такрор-такрор тўлқинланиб, фахр ва ифтихор туйғусини ҳис қилишимизга сабабчи бўлмоқда. Мана шу эришилаётган ютуқларда эса устоз-тренерларнинг ҳам ҳиссаси катта.

My.gov.uz да спорт мураббийлари учун электрон давлат хизматлари йўлга қўйилган. Тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари онлайн тарзда айнан my.gov.uz орқали берилади.

Жумладан:

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиси учун олий малака тоифасини олишга ариза юбориш

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиси учун биринчи ёки иккинчи тоифаларини олишга ариза юбориш;

Спорт-таълим муассасаларининг йўриқчи-услубчиси учун олий малака тоифасини олишга ариза юбориш;  

Спорт-таълим муассасаларининг йўриқчи-услубчиси учун биринчи ёки иккинчи малака тоифасини олишга ариза юбориш.
 

Бўш келманг, мураббийлар ва чемпионлар! Биз сиз билан биргамиз!

My.gov.uz билан тежалган вақтни эса спортимизни янада ривожлантиришга сарфлайверинг!

 

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг