My.gov.uz да ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир учта электрон давлат хизмати ишга туширилган.
Қандай имтиёзлар берилади?
Давлат томонидан йилига 500 нафар ногиронлиги бўлган ёшларга:
- касбга ўқитиш харажатларини қоплаш;
- ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш;
- асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари хариди учун субсидия ажратилади.
Субсидия миқдори:
ногиронлиги бўлган ҳар бир ёш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача.
Қулайлиги нимада?
Талабгор ушбу имтиёздан фойдаланиш учун ҳеч қаерга бормайди. My.gov.uz орқали масофадан рўйхатдан ўтиб, ариза юборади. Субсидия ажратилиши бўйича хабарнома ҳам белгиланган муддатда онлайн тақдим этилади.
Қўшимча имкониятлар...
Исталган хорижий тил ёки умумтаълим фанлари бўйича, шунингдек, касбга ўргатиш ҳамда ИТ йўналишидаги ўқув курслари тўловлари учун ҳам субсидия олиш мумкин.
Хизматлардан онлайн фойдаланинг ва бизни кузатишда давом этинг!