Юртимизга аномал совуқ кириб келаётганидан хабарингиз бор. Айни вақтда ташқарида оппоқ қор ва ҳаво ҳарорати -6 даражадан пасайиб бормоқда. Оппоқ қор яхши, ғуборларни йўқотади, турли инфекцияларни “ўлдиради”.
Бироқ қор ва совуқ ҳаво сабаб йўлларда юзага келган тирбандликлар, сирпанчиқ ёки эриган қор уюмлари устида юришнинг ноқулайлиги, автобус кутиб қолиб, “совуқ ўтиши” каби кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам кўпаяди...
Бугун юртдошларимиз ҳужжат ишларини деб совуқда юришлари шарт эмас. Электрон давлат хизматларидан my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланган маъқул.
Масалан, давлат ташкилотларига бормасдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш ёки ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома олиш (https://my.gov.uz/uz/service/263) мумкин.
Пенсионерлар ва ногиронлар санаторийларда даволаниш учун йўлланма олишга онлайн ариза (https://my.gov.uz/uz/service/588) топшириш имкониятига эга.
Ҳайдовчилар автомобил транспортида йўловчилар ва юкларни ташишга лицензия олиш (https://my.gov.uz/uz/service/308), автотранспорт бошқаруви учун электрон ишончнома бериш (https://my.gov.uz/uz/service/640) каби хизматлардан онлайн фойдалансалар бўлади.
Оналар масофадан туриб болани боғчага навбатга қўйиш (https://my.gov.uz/uz/service/285) ва навбатни текширишлари (https://my.gov.uz/uz/service/265) мумкин.
Турмуш қурадиган ёшлар кераксиз ҳужжатларга ортиқча вақт сарфламай, никоҳдан ўтишга онлайн ариза топшириб (https://my.gov.uz/uz/service/133) қўйиб, ФҲДЙга фақат тўйдан олдин борсалар ҳам бўлади.
Аномал совуқдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
My.gov.uz – ҳар қандай об-ҳавода қулай!
370 дан зиёд электрон давлат хизматларидан осон ва тез фойдаланинг!