Call-center

1242
my.gov.uz умумий саволлар (24/7)
1148
таклиф ва шикоятлар

Имтиёзли транспорт картасини my.gov.uz орқали олинг!

27.02.2023

Бунинг учун my.gov.uz даги “Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини расмийлаштиришга ариза бериш” хизматини танлайсиз.

Оферта шартлари билан танишгач, танлаш кўрсатилган майдонларни тўлдирасиз, юбориш тугмасини босасиз.

Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Хизмат мутлақо бепул кўрсатилади.

Бундай карта эгалари республикамизнинг барча ҳудудларидаги шаҳар йўловчилар транспортида (троллейбус, автобус, трамвай, метро) бепул юриш ҳуқуқига эга.

Имтиёзли транспорт картаси кимларга берилади?

- 1941 — 1945-йиллардаги уруш қатнашчилари;

- 1941 — 1945-йиллардаги уруш ногиронлари;

- 1941—1945-йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати

ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар;

- Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатлар ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар;

- ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

- Чернобил АЕС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

- ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсларга.

Имтиёзли транспорт картаси чекланмаган муддатга берилади.

Ундан бошқа шахсларнинг фойдаланиши тақиқланади.

Эслатма: 2023-йил 1-майгача фақат Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида амалда бўлувчи бу имконият мазкур муддатдан кейин республиканинг барча шаҳарларида босқичма-босқич йўлга қўйилиб, имтиёзли транспорт карталари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади ва эгаларига топширилади.

Барча янгиликлар

“Обод юртим” акцияси

Барчага яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам муборак, азизлар! Шу бугундан юртимиз тозалигига бефарқ бўлмаган, бўш вақтини фойдали ўтказишни истаган ватандошларимизни "Обод юртим" совринли акциямизда иштирок этишга чорлаймиз.

21.03.2023
Фирма ёки корхона банкрот ёки банкрот эмаслигини my.gov.uz орқали текшириб кўринг

Жисмоний шахслар турли ҳолатларда фирма ва корхоналар билан шартномалар имзолашларига тўғри келади.

09.03.2023
Эълон!

“Veolia Energy Tashkent” ХК МЧЖ сервер ускуналарида техник ишлар амалга оширилиши

28.02.2023
Имтиёзли транспорт картасини my.gov.uz орқали олинг!

Бунинг учун my.gov.uz даги “Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини расмийлаштиришга ариза бериш” хизматини танлайсиз.

27.02.2023
Кўчмас мулк бўйича аҳолимиз учун яхши қулайлик

Авваллари уй-жой, ер-мулк ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар энг оғриқли нуқтамиз эди. Битта мулкка иккита эга чиқиб қолиши ҳолати ҳам кўпчиликни қийнарди.

09.02.2023