Call-center

1242
my.gov.uz умумий саволлар (24/7)
1148
таклиф ва шикоятлар

Фирма ёки корхона банкрот ёки банкрот эмаслигини my.gov.uz орқали текшириб кўринг

09.03.2023

Жисмоний шахслар турли ҳолатларда фирма ва корхоналар билан шартномалар имзолашларига тўғри келади.

Кимдир янги уй олганида, яна бири автомобил ижарасида, бошқаси эса хорижга ишга кетиш ниятида тадбиркорлик субъектларига маълум миқдорда пул ҳам ўтказиб беришади.

Шу каби вазиятларда шартнома имзолаш, турли тўловларни амалга оширишга шошилмасликни, my.gov.uz порталидаги тегишли хизмат ёрдамида барчасини текшириб кўришни тавсия этамиз.

Порталдаги хизмат орқали корхона ва фирманинг СТИР рақамини киритиб, унинг ҳақиқатда тўловга қобилиятли эканлиги, банкрот ҳолатида эмаслиги, ҳақиқий эгаси ва телефон рақами мавжудлигини текшириб олиш сизга сира зарар қилмайди.

Хизматдан фойдаланиш ҳаволаси бу ерда: Хўжалик юритувчи субъектларни тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) ва фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида маълумот олиш.

Барча янгиликлар

My.gov.uz – “Йил бренди 2022” VI мукофоти билан тақдирланди.

My.gov.uz портали ўтган йилда Ўзбекистон бозорида юқори самарали маркетинг ютуқларига эришган энг муваффақиятли брендлар қаторига кирди.

22.05.2023
Мобил қурилмангиз орқали 170 дан зиёд электрон давлат хизматларидан фойдаланишни истайсизми?

Бунинг учун смартфонингизда my.gov.uz мобил иловаси бўлиши керак.

15.05.2023
"Йил бренди — 2022" танлови

UZINFOCOM компаниясининг мақсадларига эришиш ёълида сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишни истайсизми?

04.05.2023
My.gov.uz порталида ипотека субсидиясини бериш хизмати ишга тушди!

2023 йилнинг 1 майидан бошлаб my.gov.uz да “Ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати ёқилди.

02.05.2023
2023-йил my.gov.uz порталида ишга туширилган қайси хизматлардан энг кўп фойдаланилган?

Аҳоли тобора қулайликка интилиб, кўп ишларни уйдан чиқмаган ҳолда ёки иш жойидан туриб битирмоқда. Шу жиҳатдан my.gov.uz хизматларидан фойдаланувчилар сони ҳам ортиб боряпти. Буни фуқароларимизга йил бошидан буён my.gov.uz орқали 4,5 mln.dan ортиқ хизматлар кўрсатилгани ва порталда 40 турдаги янги электрон хизматлар ишга туширилганидан ҳам англаш мумкин.

29.04.2023