Call-center

1242
my.gov.uz умумий саволлар (24/7)
1148
таклиф ва шикоятлар

“Обод юртим” акцияси

21.03.2023

Барчага яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам муборак, азизлар!

Баҳор фасли нафақат байрамлари, балки миллий қадриятлари – ҳашарлари билан ҳам гўзал.

Сиз – тоза ҳаводан нафас олишни, тоза сув ичишни ва озода жойларда яшашни истайсизми? Нега унда бунга ҳаракат қилмаслигимиз керак, юртдошлар?!

Шу бугундан юртимиз тозалигига бефарқ бўлмаган, бўш вақтини фойдали ўтказишни истаган ватандошларимизни "Обод юртим" совринли акциямизда иштирок этишга чорлаймиз.

Ишонинг, вақтингиз беҳуда ўтмайди.

Юртимиздаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссангизни қўшинг ва совғаларимиздан бирини қўлга киритинг.

Ғолибларни ажойиб совғалар кутмоқда.

Акцияда қатнашиш шартлари:

1. my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтинг

2. Телеграмдаги @mitcuz ва @mygovuz каналларига обуна бўлинг

3. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшган видео олиб, уни @mygovuztanlovbot орқали бизга юборинг

Тасвирга олган видеоингизни ижтимоий тармоқлар орқали #ободюртим #ободюртим хештеги билан дўстларингизга улашиб, уларни ҳам ушбу хайрли тадбирга жалб этинг.

Акция ғолиблари шу йилнинг 20-апрел куни тасодифий танлаш усули билан аниқланади ва кенг оммага эълон қилинади.

Акцияда иштирок этиш!

Акцияда иштирок этиш бўйича видео қўлланма билан танишиш!

 

Барча янгиликлар

My.gov.uz – “Йил бренди 2022” VI мукофоти билан тақдирланди.

My.gov.uz портали ўтган йилда Ўзбекистон бозорида юқори самарали маркетинг ютуқларига эришган энг муваффақиятли брендлар қаторига кирди.

22.05.2023
Мобил қурилмангиз орқали 170 дан зиёд электрон давлат хизматларидан фойдаланишни истайсизми?

Бунинг учун смартфонингизда my.gov.uz мобил иловаси бўлиши керак.

15.05.2023
"Йил бренди — 2022" танлови

UZINFOCOM компаниясининг мақсадларига эришиш ёълида сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишни истайсизми?

04.05.2023
My.gov.uz порталида ипотека субсидиясини бериш хизмати ишга тушди!

2023 йилнинг 1 майидан бошлаб my.gov.uz да “Ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати ёқилди.

02.05.2023
2023-йил my.gov.uz порталида ишга туширилган қайси хизматлардан энг кўп фойдаланилган?

Аҳоли тобора қулайликка интилиб, кўп ишларни уйдан чиқмаган ҳолда ёки иш жойидан туриб битирмоқда. Шу жиҳатдан my.gov.uz хизматларидан фойдаланувчилар сони ҳам ортиб боряпти. Буни фуқароларимизга йил бошидан буён my.gov.uz орқали 4,5 mln.dan ортиқ хизматлар кўрсатилгани ва порталда 40 турдаги янги электрон хизматлар ишга туширилганидан ҳам англаш мумкин.

29.04.2023