image

My.gov.uz порталидаги хизматлар сони 400 тадан ошди

06.04.2023

Бугун нафақат шаҳар маркази, балки чекка қишлоқлардаги юртдошларимиз ҳам электрон давлат хизматларидан my.gov.uz портали орқали онлайн фойдаланишлари мумкин.

Бунинг учун уйимизда интернетга уланган компьютер ва ноутбук ёки ёнимизда қўл телефонимиз бўлса кифоя.

Масалан, ҳозирги кунда оилалар давлат ташкилотларига бормасдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериши ёки ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома олиши мумкин.

Ҳатто пенсионерлар ва ногиронлар уйидан чиқмай туриб, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар олиш имкониятига эга.

Ҳайдовчилар автомобил транспортида йўловчилар ва юкларни ташишга лицензия олиш, автотранспорт бошқаруви учун электрон ишончнома бериш каби хизматлардан фойдалансалар бўлади.

Оналар учун болани боғчага навбатга қўйиш ва навбатни текшириб бориш қулайлиги яратилган.

Турмуш қурадиган ёшлар кераксиз ҳужжатларга ортиқча вақт сарфламай, никоҳдан ўтишга онлайн ариза топширишлари ва ФҲДЁга фақат тўйдан олдин боришлари мумкин.

My.gov.uz да жорий этилган 400 дан зиёд электрон давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг. Вақтингиз ва нақдингизни тежанг!

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг