image

Сиз кутган қулайлик!

18.04.2023

My.gov.uzda UZTELECOM мобил алоқа тармоғига онлайн уланиш ва рақамни етказиш хизмати ишга туширилди.

Энди мобил алоқа тармоғига уланиб, СИМ-карта олиш учун дилерлик офисларини излаб юришга ҳожат қолмади.

Шунчаки, уйдан чиқмасдан туриб:

- my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш;

- UZTELECOM мобил алоқа тармоғига уланиш хизматини танлаш;

- манзил маълумотларини киритиш;

- уланиш тури, СИМ-картани етказиб бериш, тариф режаси ва ўзингизга маъқул келган рақамни танлаш, шунингдек, тўловни ҳам онлайн амалга ошириш мумкин бўлди.

Бунда СИМ-карта фуқаро кўрсатган манзилга UZTELECOM томонидан дастлабки тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 24 соатдан 5 иш кунигача муддатда етказиб берилади.

Агар уланиш турида эСИМ технологияси танланса, уни фаоллаштириш учун QR код шакллантирилади. Ва эСИМ дастлабки аванс тўлови амалга оширилган вақтдан бошлаб, 24 соат ичида юборилади.

Хизмат нархи: танланган рақам, тариф режа ва уланиш турига боғлиқ.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг