2023-йил my.gov.uz порталида ишга туширилган қайси хизматлардан энг кўп фойдаланилган?

29.04.2023

Аҳоли тобора қулайликка интилиб, кўп ишларни уйдан чиқмаган ҳолда ёки иш жойидан туриб битирмоқда. Шу жиҳатдан my.gov.uz хизматларидан фойдаланувчилар сони ҳам ортиб боряпти. Буни фуқароларимизга йил бошидан буён my.gov.uz орқали 4,5 mln.dan ортиқ хизматлар кўрсатилгани ва порталда 40 турдаги янги электрон хизматлар ишга туширилганидан ҳам англаш мумкин.

Аҳоли ва тадбиркорларимизнинг 2023-йилда ишга тушган хизматлардан энг кўп фойдаланиш ТОП-5 талиги:

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш;

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза бериш;

Нотариал ҳаракатлар тарихи билан танишиш;

Бино ва иншоотлар мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома;

Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини расмийлаштиришга ариза топшириш.

Яқин кунларда my.gov.uz порталида “Таълим кредитини бериш” ҳамда “Юридик шахслар учун кредит тарихини олиш” хизматлари ҳам ишга туширилади.

 

 

Барча янгиликлар

Энди даволаниш учун бериладиган йўлланма ҳолатини уйдан чиқмасдан текшириш мумкин.

My.gov.uz порталида “Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш” хизмати ишга туширилди.

27.09.2023
Огоҳ бўлинг! One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг!

One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.

22.09.2023
Бизда яна бир янги хизмат!

My.gov.uz порталида “Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

14.09.2023
Ҳурматли фойдаланувчилар!

Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш мақсадида 2023 йилнинг 5 сентябрь куни соат 00:00 дан 04:00га қадар “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (ИИП2)да техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

04.09.2023
Юридик техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномаларни юклаб олишга шошилинг!

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани my.gov.uz порталидаги "Юридик техникумга ўқишга кириш учун ариза юбориш" хизмати орқали рўйхатдан ўтган телефон рақами ва паролини киритган ҳолда юклаб олишлари мумкин.

28.08.2023