My.gov.uz порталида ипотека субсидиясини бериш хизмати ишга тушди!

02.05.2023

2023 йилнинг 1 майидан бошлаб my.gov.uz да “Ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати ёқилди.

Эндиликда аризалар кўриб чиқиш жараёнларида қуйидагилар ўзгарди:

- субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилди;

- субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинди;

- бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилди:

- ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

- олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

- Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календар йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

2023-йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023-йил 1-майдан 2023-йил 1-декабргача қабул қилинади.

Янги олган уйингизга бизни ҳам меҳмонга чақиришни унутманг!

 

Барча янгиликлар

Энди даволаниш учун бериладиган йўлланма ҳолатини уйдан чиқмасдан текшириш мумкин.

My.gov.uz порталида “Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш” хизмати ишга туширилди.

27.09.2023
Огоҳ бўлинг! One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг!

One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.

22.09.2023
Бизда яна бир янги хизмат!

My.gov.uz порталида “Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

14.09.2023
Ҳурматли фойдаланувчилар!

Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш мақсадида 2023 йилнинг 5 сентябрь куни соат 00:00 дан 04:00га қадар “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (ИИП2)да техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

04.09.2023
Юридик техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномаларни юклаб олишга шошилинг!

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани my.gov.uz порталидаги "Юридик техникумга ўқишга кириш учун ариза юбориш" хизмати орқали рўйхатдан ўтган телефон рақами ва паролини киритган ҳолда юклаб олишлари мумкин.

28.08.2023