Мобил қурилмангиз орқали 170 дан зиёд электрон давлат хизматларидан фойдаланишни истайсизми?

15.05.2023

Бунинг учун смартфонингизда my.gov.uz мобил иловаси бўлиши  керак.

Ушбу иловани сиз Google Play, App Store ва эндиликда AppGallery  платформаларидан юклаб олишингиз мумкин.

One ID тизимида рўйхатдан ўтгач, бош саҳифадаёқ мавжуд имкониятлар билан танишасиз.

Электрон ҳукумат янгиликлари ва янги ишга тушган хизматлардан биринчилар қаторида хабардор бўласиз.

Осон топиш ва қулай фойдаланиш учун:

-Сервислар

-Топ хизматлар

-Виджетлар

-Соҳалар

-Кўп бериладиган саволлар бўлимларига ўтасиз.

Электрон давлат хизматларидан исталган жойда ва вақтда фойдаланишни хоҳласангиз, марҳамат, мобил иловани танланг!

Чунки my.gov.uz билан барчаси осон, тез ва қулай!

 

Барча янгиликлар

Энди даволаниш учун бериладиган йўлланма ҳолатини уйдан чиқмасдан текшириш мумкин.

My.gov.uz порталида “Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш” хизмати ишга туширилди.

27.09.2023
Огоҳ бўлинг! One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг!

One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.

22.09.2023
Бизда яна бир янги хизмат!

My.gov.uz порталида “Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

14.09.2023
Ҳурматли фойдаланувчилар!

Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш мақсадида 2023 йилнинг 5 сентябрь куни соат 00:00 дан 04:00га қадар “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (ИИП2)да техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

04.09.2023
Юридик техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномаларни юклаб олишга шошилинг!

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани my.gov.uz порталидаги "Юридик техникумга ўқишга кириш учун ариза юбориш" хизмати орқали рўйхатдан ўтган телефон рақами ва паролини киритган ҳолда юклаб олишлари мумкин.

28.08.2023