2019 йил 14-19 август кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган қуйида белгиланган хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади:
- Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;
- Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олиш;
- Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олиш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, мазкур ишларни фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда “Пенсия” дастyрий мажмуаси фаолияти тезкорлигини ошириш мақсадида, дастурни янги маълумотлар сақлаш қурилмасига кўчириш учун амалга ошириш зарур.
Тушунганингиз учун ташаккур!