Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштираётган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID-карта олишлари шарт!
ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари my.gov.uz портали ва Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлардан биометрик паспорт ёки ID-карта маълумотларини киритиш талаб этилади.
Шу ўринда яна бир қулайликни эслатиб ўтамиз, ID -карта олганлар id.egov.uz тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтган бўлишади. Бу эса уларга my.gov.uzda авторизациядан ўтиш имконини беради.