image

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

21.06.2023

My.gov.uz портали орқали абитуриентларни (2023/2024-ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига шахсий ташрифсиз, қоғоз ҳужжатлар ва ҳеч қандай навбатларсиз онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Ушбу жараёнда талабгор телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларини киритса, шунингдек, имтиёзи мавжудлар уларни текшириб, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификати борлар бу ҳақдаги маълумотларни юклашса кифоя.

Эслатма!

Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (165000 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

 Қуйидаги тоифага кирувчи абитурентлар тўловдан озод этилади:

- тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилида таълим муассасаларини битирганлар;

- I, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;

- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар;

- тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этишини ҳисобга олиб, абитуриентлар охирги кунгача ўз маълумотларини ўзгартириши, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар улар ҳақидаги маълумотларини келтириши мумкин бўлади.

Барча янгиликлар

Ўзбекистон байроғи – ғуруримиз рамзидир!

Миллат байроғи – шунчаки мато бўлаги ёки кичик бир тимсол эмас, у ғуруримиз, ҳамжиҳатлигимиз, фаровон келажакка интилишимиз рамзидир. Унда бой тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиз мужассам.

18.11.2024
📱 Болани мактабдан мактабга онлайн кўчириш мумкин

👨‍🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.

05.11.2024
❗️Ота-оналар учун ажойиб қулайлик! 

📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин. 

04.11.2024
📣Эълон!

⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.

01.11.2024
Кўчмас мулкга оид янгиликлардан хабардормисиз❗️

🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.

31.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг