Агар сиздан ортиқча ҳужжат талаб қилинса, қаерга мурожаат этишни биласизми?

25.08.2023

Ижтимоий тармоқларда давлат ташкилотлари ҳанузгача кўпчиликдан талаб қилиниши тақиқланган ҳужжатларни сўраётгани ҳақидаги шикоятлар ёзиб қолдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз!

Қонунчилигимизда (ПФ–6191-сон, ПФ–6269-сон– тўлиқ рўйхат) аҳолидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш аллақачон бекор бўлган:

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

- диплом маълумотлари (олий таълим ва ўрта махсус);

- кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- СТИР маълумотлари;

- имтиёзга эгалик тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар.

Бу турдаги ҳужжатлар давлат ташкилотлари томонидан идоралараро ҳамкорлик йўли билан олинади.

Ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳисобланиб, бундай йўл тутган давлат идоралари учун жавобгарлик мавжуд.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз талаб қилиниши бекор бўлган ҳужжатларни сўраш ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг 1148 колл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, бу ҳақда бот манзилига  ёзиб қолдирсангиз ҳам бўлади.

 

Барча янгиликлар

My.gov.uz порталидан яна бир янги хизмат ўрин олди

Энди юридик шахслар “Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини” уйдан чиқмаган ҳолда олишлари мумкин.

30.11.2023
Янги хизмат!

Мажбурий суғурталаш энди — my.gov.uz да!

23.11.2023
Буни ҳамма билиши керак!

Электрон рақамли имзони онлайн шакллантириш учун фойдаланувчи ўз фуқаролик паспорти билан селфи кўринишида расмга тушиши зарур.

17.11.2023
Ҳайдовчилик гувоҳномангизни тезроқ алмаштиринг!

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштиришнинг муддати 2023 йил 31 декабрда якунланади!

13.11.2023
Ўз ўзини банд қилган шахслар my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин!

Бунга ортиқча вақт ва маблағ сарфланмайди. Ушбу хизматдан фойдаланиш бир қанча имкониятларни беради.

02.11.2023