Бизда яна бир янги хизмат!

14.09.2023

My.gov.uz порталида “Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

Хизматдан онлайн фойдалансангиз, 10% арзон ҳам тўлайсиз!

Масалан:

ариза жойига чиқиб берилганда — 55 000 сўм (БҲМнинг 1/6 (олтидан бир) қисми) 

my.gov.uz орқали топширилганда  – 49 500 сўм (0,15 БҲМ) давлат божи ундирилади.

Спортчи паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил.

my.gov.uz орқали ариза юборилгач, спорт паспорти 6 иш кунида тегишли спорт ташкилотига етказиб берилади.

Спортчи паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга, тегишли спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий иштирок этувчи спортчига берилади.

Хизматдан онлайн фойдаланиш жуда осон ва қулай!

Барча янгиликлар

My.gov.uz порталидан яна бир янги хизмат ўрин олди

Энди юридик шахслар “Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини” уйдан чиқмаган ҳолда олишлари мумкин.

30.11.2023
Янги хизмат!

Мажбурий суғурталаш энди — my.gov.uz да!

23.11.2023
Буни ҳамма билиши керак!

Электрон рақамли имзони онлайн шакллантириш учун фойдаланувчи ўз фуқаролик паспорти билан селфи кўринишида расмга тушиши зарур.

17.11.2023
Ҳайдовчилик гувоҳномангизни тезроқ алмаштиринг!

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштиришнинг муддати 2023 йил 31 декабрда якунланади!

13.11.2023
Ўз ўзини банд қилган шахслар my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин!

Бунга ортиқча вақт ва маблағ сарфланмайди. Ушбу хизматдан фойдаланиш бир қанча имкониятларни беради.

02.11.2023