Бизда яна бир янги хизмат!

14.09.2023

My.gov.uz порталида “Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

Хизматдан онлайн фойдалансангиз, 10% арзон ҳам тўлайсиз!

Масалан:

ариза жойига чиқиб берилганда — 55 000 сўм (БҲМнинг 1/6 (олтидан бир) қисми) 

my.gov.uz орқали топширилганда  – 49 500 сўм (0,15 БҲМ) давлат божи ундирилади.

Спортчи паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил.

my.gov.uz орқали ариза юборилгач, спорт паспорти 6 иш кунида тегишли спорт ташкилотига етказиб берилади.

Спортчи паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга, тегишли спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий иштирок этувчи спортчига берилади.

Хизматдан онлайн фойдаланиш жуда осон ва қулай!

Барча янгиликлар

Огоҳ бўлинг! One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг!

One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.

22.09.2023
Бизда яна бир янги хизмат!

My.gov.uz порталида “Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

14.09.2023
Ҳурматли фойдаланувчилар!

Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш мақсадида 2023 йилнинг 5 сентябрь куни соат 00:00 дан 04:00га қадар “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (ИИП2)да техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

04.09.2023
Юридик техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномаларни юклаб олишга шошилинг!

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани my.gov.uz порталидаги "Юридик техникумга ўқишга кириш учун ариза юбориш" хизмати орқали рўйхатдан ўтган телефон рақами ва паролини киритган ҳолда юклаб олишлари мумкин.

28.08.2023
Агар сиздан ортиқча ҳужжат талаб қилинса, қаерга мурожаат этишни биласизми?

Ижтимоий тармоқларда давлат ташкилотлари ҳанузгача кўпчиликдан талаб қилиниши тақиқланган ҳужжатларни сўраётгани ҳақидаги шикоятлар ёзиб қолдирилмоқда.

25.08.2023