Огоҳ бўлинг! One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг!

22.09.2023

One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.

Шунинг учун ҳам субсидия, кредит, кўчмас мулк, кадастр каби юзлаб хизматларга хавфсизлик нуқтаи назаридан мураккаброқ логин ва пароль билан мустаҳкамланган One ID тизими орқали кирилади.

Ҳозирги кунда шахсий маълумотларга бефарқлик туфайли идентификацион рақам бегоналар қўлига тушиб қолиши сабаб бошқалар номидан рўйхатдан ўтиш ҳолатлари учрамоқда.

Агар сизнинг номингиздан бегоналар иш юритишини хоҳламасангиз, ҳеч кимга ЖШШИР рақамингизни берманг. One ID дан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг.

Шахсни тасдиқловчи паспорт маълумотлари ва телефон рақамини бириктирган ҳолда One ID тизимида рўйхатдан ўтсангиз, бошқалар сизнинг номингиздан иш юритолмайди.

One ID тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби билан қуйидаги видеороликда танишинг: https://youtu.be/IL7z72X5tPw?si=no-GEwzkHjEKRzZj

Барча янгиликлар

Янги хизмат!

Мажбурий суғурталаш энди — my.gov.uz да!

23.11.2023
Буни ҳамма билиши керак!

Электрон рақамли имзони онлайн шакллантириш учун фойдаланувчи ўз фуқаролик паспорти билан селфи кўринишида расмга тушиши зарур.

17.11.2023
Ҳайдовчилик гувоҳномангизни тезроқ алмаштиринг!

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштиришнинг муддати 2023 йил 31 декабрда якунланади!

13.11.2023
Ўз ўзини банд қилган шахслар my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин!

Бунга ортиқча вақт ва маблағ сарфланмайди. Ушбу хизматдан фойдаланиш бир қанча имкониятларни беради.

02.11.2023
Ўзбекистон 2030 стратегиясидаги 100 та мақсаддан соҳамизга белгиланганларига эришиш учун навбатдаги АКТ ҳафталиги муҳим қадам бўлади

33-мақсад - Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш учун биринчи маротаба ҳафталик доирасида IT таълим форуми ўтказилмоқда. Бу 2030 йилга келиб 300 минг ёшларимизни IT соҳасида юқори маошли иш билан таъминлаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичимизга эришишга ёрдам беради.

23.10.2023