image

Огоҳ бўлинг! One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг!

22.09.2023

One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.

Шунинг учун ҳам субсидия, кредит, кўчмас мулк, кадастр каби юзлаб хизматларга хавфсизлик нуқтаи назаридан мураккаброқ логин ва пароль билан мустаҳкамланган One ID тизими орқали кирилади.

Ҳозирги кунда шахсий маълумотларга бефарқлик туфайли идентификацион рақам бегоналар қўлига тушиб қолиши сабаб бошқалар номидан рўйхатдан ўтиш ҳолатлари учрамоқда.

Агар сизнинг номингиздан бегоналар иш юритишини хоҳламасангиз, ҳеч кимга ЖШШИР рақамингизни берманг. One ID дан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг.

Шахсни тасдиқловчи паспорт маълумотлари ва телефон рақамини бириктирган ҳолда One ID тизимида рўйхатдан ўтсангиз, бошқалар сизнинг номингиздан иш юритолмайди.

One ID тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби билан қуйидаги видеороликда танишинг: https://youtu.be/IL7z72X5tPw?si=no-GEwzkHjEKRzZj

Барча янгиликлар

Энди барча фанлардан миллий сертификат олиш мумкин

My.gov.uz порталида барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қатнашишга ариза бериш хизмати жорий этилди.

22.02.2024
Яна бир янги хизмат!

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун My.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

13.02.2024
My.gov.uz порталида яна бир янги хизмат ишга туширилди

Эндиликда гид-таржимон, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи сертификатини олиш учун онлайн ариза бериш мумкин.

05.02.2024
My.gov.uz да рўйхатдан ўтинг ва қонуний ишланг!

My.gov.uz хизматидан фойдаланган ҳолда, Сиз "Ўзини ўзи банд қилган шахс" сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

30.01.2024
Аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш эндиликда онлайн шаклда амалга оширилади

My.gov.uz порталида тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари уйдан чиқмасдан аттестациядан ўтиш ва малака тоифаларини олиш имконияти яратилди.

23.01.2024