image

Энди даволаниш учун бериладиган йўлланма ҳолатини уйдан чиқмасдан текшириш мумкин.

27.09.2023

My.gov.uz порталида “Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш”  хизмати ишга туширилди.

Имтиёзли йўлланмадавлат томонидан бепул даволаниш ҳуқуқини берувчи тиббий ордер ҳисобланади. Ҳозирги кунда имтиёзли тоифага кирувчи 16 турдаги шахсларни давлат буджети маблағлари ҳисобидан навбат асосида даволанишга йўллаш тизими йўлга қўйилган.

Бунда фуқаронинг имтиёзли даволанишга муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотлар тегишли тиббиёт муассасаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон тизимига киритилади. Имтиёзли йўлланманинг шаклланиши эса бир неча босқичларни ўз ичига олади.

Энди фуқароларимиз ушбу босқичлар ҳолатини my.gov.uz портали орқали онлайн кузатиб боришлари ҳамда навбати келгач тегишли тиббиёт муассасасига мурожаат қилишлари мумкин.

Барча янгиликлар

⚡️ Талабгорларга қулайлик!

🟡 Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган чет тили ҳамда умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган талабгорлар тўловни энди my.gov.uz портали орқали мурожаат йўллаган ҳолда қайтариб олишлари мумкин.

22.10.2024
🏆 My.gov.uz йўналишда TAF!2024 танлови совриндори бўлди

✅TAF!2024 доирасидаги “2024 йил рекламаси” танлови ғолиблари аниқланди. 🎉 My.gov.uz танловнинг икки йўналишида — “2024 йил сайти” ҳамда “2024-йилги мобил илова” номинацияларида совриндор бўлди. 📱Шундай қилиб, ягона портал ушбу танловнинг икки бронзасини қўлга киритди!

16.10.2024
⚡️Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатга олиш бошланди

🧑‍💻 2024 йил 14 октябрдан она тили (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат тест синови учун талабгорларни мй.гов.уз портали орқали рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш 20 октябрь 23:59 га қадар давом этади.

16.10.2024
📣 Эълон!

⚙️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "Ягона миллий меҳнат тизими"да навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Ягона порталда талабгорларнинг меҳнат фаолияти маълумотлари билан танишишда ва меҳнат соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

14.10.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чеклаб, ўзгалар номингизга кредит расмийлаштиришининг олдини олинг!

📱 Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

10.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг