Энди юридик шахслар “Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини” уйдан чиқмаган ҳолда олишлари мумкин.
Ушбу паспорт радиотехника воситаларидан фойдаланишда Радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрларга риоя этилишини кафолатловчи зарурий ҳужжатдир.
Санитария паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
- Радиотехник иншоотнинг атроф-муҳит муҳофазаси лойиҳаси
Ҳужжатни онлайн олиш тартиби қандай?
- my.gov.uz порталидан тегишли хизмат танланади;
- керакли маълумотларни кўрсатган ҳолда сўровнома тўлдирилади;
- талаб қилинган ҳужжатлар нусхаси илова қилинади ва юбориш тугмаси босилади.
Хизмат нархи қанча?
Ягона портал орқали топширилганда 10% чегирма ҳисобига — 594000 сўм (1.8 БҲМ)
Санитария паспорти 14 иш кунида тақдим этилади.