image

Давлат ташкилотларининг рақамли трансформация ҳолати рейтинг натижалари эълон қилинди.

04.09.2023

БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексининг 2022 йилги рейтинги натижасига кўра Ўзбекистон ўтган давр натижасидан 18 поғона юқорилаб, 195 та мамлакат ичида 69 ўринга кўтарилиб, энг тез суратларда ўсаётган давлатлар қаторига кирди.

Ушбу халқаро рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинг ўринларда – давлат ташкилотлари) рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур методика доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи
ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.

Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:

- Очиқлик ва электрон иштирок;

- Электрон давлат хизматлари;

- Ахборот хавфсизлиги;

- Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;

- Ташкилий масалалар.

Рейтинг натижалари қуйидаги тартибда 3 та тоифага ажратилади:

71 дан 100 баллгача — “яшил” (яхши);

55 дан 71 баллгача — “сариқ” (қониқарли);

55 дан пасти“қизил” (қониқарсиз).

Баҳолаш натижаларига кўра:

Яхши - “яшил” рўйхатга жами 38 та;

Қониқарли - “сариқ” рўйхатга жами 41 та;

Қониқарсиз - “қизил” рўйхатга жами 17 та ташкилот кирди. (https://nis.egov.uz/)

 

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг