image

Янги талқиндаги Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш қулайлигини ошириш юзасидан сўровнома

12.01.2024

Сиз электрон давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлардан доимий равишда хабардор бўлишни истайсизми?

Ёки хизматларнинг янги турларини электрон шаклга ўтказиш жараёнида иштирок этишни хоҳлайсизми? 

Эҳтимол, бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва IT саводхонлигига қизиқарсиз⁉️

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази – фуқаролар учун фойдали бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида бизнес жараёнларини рақамлаштиришни мақсад қилган.

Шу муносабат билан биз электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг янада осон ва қулай бўлишини таъминлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштиришга қаратилган кичик сўровнома ўтказилмоқда. Ва барча юртдошларимизни ушбу сўровномада фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим!

Сўровномада қатнашиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfPhfu0kheKqIjoEAx_M9FlE4ZBbLRaJYJaJuwdiHvXauOyLQ/viewform

Барча янгиликлар

📣 Эълон!

⚙️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "Ягона миллий меҳнат тизими"да навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Ягона порталда талабгорларнинг меҳнат фаолияти маълумотлари билан танишишда ва меҳнат соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

14.10.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чеклаб, ўзгалар номингизга кредит расмийлаштиришининг олдини олинг!

📱 Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

10.10.2024
️❗️OneID тизимидан фойдаланувчилар диққатига!

❓Логин ёки паролингизни унутиб қўйдингизми? 👉Хавотирга ўрин йўқ! Энди уни тиклаш жуда ҳам осон!

07.10.2024
Эълон❗

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг Ягона биллинг тизимида навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz порталидаги пуллик хизматлардан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

07.10.2024
MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024

Muxlisa AI

(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг