Хабарингиз бор, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тасдиқланган.
Бу солиқ органлари ҳисобини юритиш баробарида меҳнат стажининг ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам беради.
Агар сиз қуйидаги касблардан бирининг эгаси бўлсангиз, my.gov.uz порталида ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтинг ва қонуний ишланг.
Касблар рўйхати — бу ерда.
Ягона порталда ушбу хизмат фойдаланиш мутлақо бепул.