image

Эндиликда педагогик фаолиятни бошлаётган кадрлар касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади

11.03.2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарорига мувофиқ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли кадрлар 1 йил ичида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Мазкур талабдан келиб чиқиб My.gov.uz порталида "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш" хизмати ишга туширилди.

Бу турдаги сертификатлаш жараёни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилади, назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.

Касбий сертификат — назорат синовидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи QR-код қўйилган давлат намунасидаги ҳужжатдир.

Сертификат чекланмаган муддатга берилади.

Назорат синовида биринчи марта иштирок этиш бепул

Қайта иштирок этишга My.gov.uz орқали ариза беришда 10 фоиз чегирма билан 306 000 сўм (0,9 БҲМ) тўланади.

Эслатма: Касбий сертификат олингандан сўнг педагогик фаолиятда беш ва ундан кўп йил узилишлар бўлса, фаолиятни қайта бошлаган вақтдан бир йил муддат ичида касбий сертификатга эга бўлиши лозим.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг