Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги my2.gov.uz талқини Интернет тармоғида my.gov.uz манзили орқали тўлиқ фаолиятни бошлади.
ЙИДХПнинг аввалги талқини my.gov.uz дан янги талқини my2.gov.uz га интерактив давлат хизматларини олиб ўтиш ишлари амалга оширилгани сабабли портал синов талқинда фаолият юритиб келаётган эди. Шунингдек, ЙИДХП фойдаланувчилари учун порталнинг аввалги талқинига ўтиб ўзларини мурожаатларини топиш ёки давлат органлари томонидан жавоб қайтарилмаган мурижаатларнинг ҳолати ҳақида маълумот олиш имкони яратилган.