image

Тадбиркорлар учун қўшимча шароитлар яратилди

20.08.2020

Aҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича ишлар тўхтамайди. Бу сафар тадбиркорлар учун қўшимча шароитлар яратилди.

Ягона порталда ишга туширилган хизматлар эвазига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва акцияларни сотиб олиш бўйича битимларга рухсат олиш тартиби анча соддалаштирилди.

Хизматдан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  • фаолият турлари ҳақида маълумот;
  • молиявий ҳисобот;
  • шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги, бу шахсларнинг ушбу гуруҳга кириш асослари кўрсатилган маълумотлар.

Сиз деярли мақсадга эришдингиз, майдончаларни тўлдиргандан сўнг, операцияни ЭРИ калити билан тасдиқлаш керак бўлади ҳолос.

Рухсатномани олиш учун кутиш муддати - 10 кун.

Хизматни кўрсатиш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари.

Хизматларга ўтиш учун ҳаволалар:

Хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик олиш (хизмат юридик ва жисмоний шахслар учун тақдим этилади) - https://my.gov.uz/uz/service/355

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш (хизмат фақат юридик шахслар учун тақдим этилади) - https://my.gov.uz/uz/service/354

My.gov.uz – давлат хизматларидан уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланинг!

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг