Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни андай олиш мумкин

2020-09-17 10:00:00

Одамлар СТИР қисқартмаси билан турли ёшларда тўқнашадилар: кимдир мактабда, кимдир институтда, кимдир ишда, аммо шу ёки бошқа ҳолларда барча бу нима эканлигидан хабар топади.

СТИР бу нима?

СТИР – бу ҳар бир фуқаро учун Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб автоматик равишда белгиланадиган, рақамли кодни кўрсатадиган, ҳужжат шаклида тақдим этиладиган солиқ тўловчининг идентификация рақамидир ва у барча давлат идоралари ишларида фойдаланилади.

Сиз иш ҳақингиздан даромад солиғини тўлайсизми ёки хусусий корхонангизни бошқарасизми ёки бошқа ҳоллардами, бундан каътий назар,  маълумотларни қайта ишлашнинг тўғри тартиби учун сиз мамлакат солиқ тизимида рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.

Шундай қилиб, биз умумий тушунчаларни ҳал қилиб олдик, энди бу солиқ тўловчи рақамини қандай олиш мумкин?

Aгар аввал Сиз СТИРни олиш учун муассасаларга мурожаат қилган бўлсангиз, энди Сиз компьютерни  ёқишингиз, my.gov.uz Ягона порталининг сайтини очишингиз, "Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш" хизматига ўтишингиз ва барча майдонларни тўлдиришингиз кифоя бўлади.

Сиз шунингдек идентификация рақами маълумотларини ўзгартиришингиз мумкин, аммо бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз ...

My.gov.uz – барчага СТИР бизнинг ҳисобимиздан!