Аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензияни олиш

2020-09-17 12:00:00

Ҳатто қадим замонларда ҳам мамлакатимизнинг заргарлик буюмлари оддий безак эмас балки уларни таққан инсонларни касалликлардан ва ёмон кўзлардан асрайдиган тумор деб ҳисобланар эди. Заргарлик буюмларига улар ўз эгасига омад ва бахт келтиради деб қаралган.

Заргарларга юқори сифатли қимматбаҳо металларни етказиб беришда аффинаж фаолиятининг хизмати улкандир.

Ушбу йўналишда, Ягона порталининг афзалликларидан бири аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензияни онлайн тарзда олишдир.

Лицензияни олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш кифоя:

  • Ягона порталда ушбу хизмат турига ўтиш;
  • тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда аризани тўлдириш;
  • натижасини кутиш.

Лицензияни олиш муддати – 5 иш куни. 

Сўнг, Сиздан қуйидаги тўловларни амалга ошириш талаб қилинади ҳолос:

  • аризани кўриб чиқиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим;
  • лицензия бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/333