Имтиёзли уй-жой олиш ёки квартирани ипотека асосида сотиб олиш учун ҳужжатларни ўз вақтида тўплаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шартларини тушуниб олиш, кўчмас мулкни излаб топиш ва эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш керак бўлади.
Имтиёзли уй-жой олиш ёки квартирани ипотека асосида сотиб олиш учун ҳужжатларнинг бир қисмини, шу жумладан фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани my.gov.uz Ягона портали орқали осонига олиш мумкин.
Ушбу маълумотномани олиш учун Сиздан my.gov.uz Ягона портали порталининг “Кўчмас мулк” тоифасига кириб, тегишли аризани тўлдиришингиз талаб этилади ҳолос.
Маълумотномани расмийлаштириш муддати уч иш кунидан ошмайди ва хизмат бепул тақдим этилади.
My.gov.uz – енгил, қулай ва тез.
Хизматга ўтиш ҳаволаси: https://my.gov.uz/uz/service/115