Шифокор қабулига ёзилиш

06.11.2020

Одамлар соғлиқлари ҳақида қайғуриб, шифокор қабулига ёзилишда бир қатор муаммоларга дуч келадилар. Бунга мисол, навбат ва тирбандлик ҳолатларини олишимиз мумкин. Бундай холатлар беморлар соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин.

Эндиликда бу каби муаммолар юзага келмаслиги учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва my.gov.uz жамоаси томонидан аҳолининг соғлиғини ўйлаб, янада қулайлик яратиш мақсадида my.gov.uz порталида онлайн тарзда шифокор қабулига ёзилиш хизмати жорий этилди.

Бунинг учун Сиз Ягона порталдаги "Соғлиқни сақлаш" туркумидаги "Шифокор қабулига ёзилиш" хизматини танлаб, керакли шифохонага шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилинг.

Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.

Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/queue-doctor/

Барча янгиликлар

My.gov.uz порталидан яна бир янги хизмат ўрин олди

Энди юридик шахслар “Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини” уйдан чиқмаган ҳолда олишлари мумкин.

30.11.2023
Янги хизмат!

Мажбурий суғурталаш энди — my.gov.uz да!

23.11.2023
Буни ҳамма билиши керак!

Электрон рақамли имзони онлайн шакллантириш учун фойдаланувчи ўз фуқаролик паспорти билан селфи кўринишида расмга тушиши зарур.

17.11.2023
Ҳайдовчилик гувоҳномангизни тезроқ алмаштиринг!

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштиришнинг муддати 2023 йил 31 декабрда якунланади!

13.11.2023
Ўз ўзини банд қилган шахслар my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин!

Бунга ортиқча вақт ва маблағ сарфланмайди. Ушбу хизматдан фойдаланиш бир қанча имкониятларни беради.

02.11.2023