Тадбиркорлар учун янги имкониятлар! Ягона порталда my.gov.uz божхона соҳасида янги хизмат ишга туширилди - божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш учун мурожаат юбориш.
Ушбу хизмат қандай ишлайди?
Аризачи Ягона порталда рўйхатдан ўтади, ариза шаклини тўлдиради ва ваколатли органга юборади.
Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси талабларига мувофиқ кўриб чиқади, божхона тўловларини кечиктириш имкониятини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарорни Ягона портал орқали мурожаатчига юборади.
Хизмат бепул ва 5 иш кунида кўриб чиқилади.
Божхона соҳасидаги хизматлар Ягона портал билан янада қулай!
Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/365