image

ЯИДХП қўллаб-қувватлаш бўйича телеграм-бот

07.12.2020

Агар сизда my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш бўйича саволлар пайдо бўлса, Сиз https://t.me/myGovUzSupportBot телеграмм-ботга ёрдам олиш учун мурожаат қилишингиз мумкун.

Ботга қуйидаги йўналишлардаги саволлар, таклифлар ёки хатоликлар тўғрисида мурожаат қилишингиз мумкин:

- Ягона порталдаги хизмат бўйича;

- Ягона порталга юборилган аризалар бўйича;

- Ягона порталнинг мобил иловаси бўйича;

- Ягона порталнинг веб-талқини бўйича.

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, бот фақатгина Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти доирасига кирувчи мурожаатларга жавоб беради ва хабарларни душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилади.

Бизга мурожаат қилинг ва биз албатта Сизга жавоб қайтарамиз!

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024