image

Субсидиялар олиш учун аризаларни топшириш муддати ва уларни тўлаш муддати узайтирилди

09.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6126-сон фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

Белгиланган муддатларда ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза беришга шошилинг.

Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин бўлди.

my.gov.uz – Сиз учун қулай бўлган давлат хизматлари!

Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/325

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг