ПРОФИЛАКТИКА! 21 дан 24 мартгача Ягона портал иш фаолияти вақтинча тўхтатилади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
image

Геология соҳасидаги янги электрон хизматлар Юридик шахслар учун янгилик!

21.12.2020

Эндиликда Сиз ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун ва сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун Ягона портал my.gov.uz орқали авторизациядан ўтиб, ариза тўлдирган ҳолда тўловларни амалга ошириб рухсатнома олишга мурожаат юборсангиз бас!

Хизматлар юридик шахсларга кўрсатилади.

Энг асосийси - қулайлик, бу хизматдан фойдаланишдаги қадамлар ва ҳужжатлар сони қисқартирилди. 

my.gov.uz - давлат хизматларининг янада қулай кўриниши!

Хизматларга ўтиш учун ҳаволалар: 

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш https://my.gov.uz/uz/service/289

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома https://my.gov.uz/uz/service/190

Барча янгиликлар

My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024
Эндиликда педагогик фаолиятни бошлаётган кадрлар касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади

Мазкур талабдан келиб чиқиб My.gov.uz порталида "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш" хизмати ишга туширилди.

11.03.2024
My.gov.uz портали орқали 2 та янги давлат хизматлари ишга туширилди

2024 йил 1 март санасидан бошлаб My.gov.uz порталида ёшларнинг IT-сертификат харажатларини қоплаш ва ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 та янги давлат хизмати ишга туширилди

04.03.2024
Энди барча фанлардан миллий сертификат олиш мумкин

My.gov.uz порталида барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қатнашишга ариза бериш хизмати жорий этилди.

22.02.2024
Яна бир янги хизмат!

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун My.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

13.02.2024