Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиси учун биринчи ёки иккинчи тоифаларини олишга ариза юбориш

2021-01-12 10:40:00

Эндиликда тренер-ўқитувчи биринчи ёки иккинчи тоифаларни олиш учун ортиқча вақт сарфлаб, «эшикма-эшик» юриши шарт эмас.

ЯИДХП (my.gov.uz) орқали тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборсангиз ҳам бўлади.

Бунинг учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мусобақа баённомаси ва диплом нусхалари); спортчи тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома жўнатилса кифоя.

Ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш кунида малака комиссиясига киритилади ёки рад этиш тўғрисида қарорга келинади.

Хизмат нархи: 
аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;
малака комиссиясини ўтказиш учун базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида

Агар сиз ушбу хизматдан ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдалансангиз, 10 фоиз чегирмага эга бўласиз.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:  https://my.gov.uz/uz/service/351