Электрон рақамли имзони онлайн тарзда олиш ҳақида видеоқўлланма

2021-01-29 09:00:00

📹 Электрон рақамли имзони онлайн тарзда олиш ҳақида видеоқўлланма

👤 Ҳозир кўпчилик Электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишга қизиқмоқда. Сабаби у деярли ҳаммага керак. Биргина давлат хизматларидан онлайн фойдаланиб, рақамли имзо қўйиш орқали қанча оворагарчиликлардан қутуласиз. ⏱ 

✅ Электрон рақамли имзо нима ўзи? Бу электрон рақамли ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, унинг маълум бир шахсга мансублиги ва таркибининг ўзгармаслигини тасдиқловчи электрон рақамли белгилар мажмуидир. 

📝 Электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўйилган анъанавий имзо билан бир хил аҳамиятга эга. 

💻 Бу турдаги имзони Давлат хизматлари агентлиги, E-imzo.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан олиш мумкин. 

Қуйидаги видео орқали янги турдаги имзони Ягона порталдан олиш жараёни билан батафсил танишинг: https://my.gov.uz/ru/pages/ecp-online?new=1